III – асосий босқич – Интуиция курси

III –  асосий босқич  – Интуиция курси

Интуицияни машқ қилдириш

10 кун 4 соатдан

 

Ҳаётда интуицияга қанчалик қулоқ соламиз? Сиз ўйлагандан анча кам.

 

Интуиция, ёки ички сезги –  бизга мавҳум тушунчалар етишмаган чоғда нимани бошқараётган бўлсак, шудир.

 

Янги иш берувчининг таклифини қабул қилиш керакми?

Текшириб кўрилмаган иш келажаги учун таваккал қилиш ва пул тикишми? Ёки суғурталанган яхшими?

Таклиф қилинган қўл ва қалбни қабул қилиш керакми?

Ким яхши умр йўлдоши бўлади?

Бу  ва  шу каби саволларга  80 %  ҳолларда интуиция жавоб беради.

 

Интуиция сизга қанчалик панд беради?  Истаганингиздан кўп ҳолларда.

 

Шу боис кўпинча ички сезгимизга қўл силтаймиз. Аслида эса интуиция ишончли маслаҳатчимиз бўла олади. Бунинг учун уни машқ қилдириш лозим. Ҳа, интуиция – “босим ўтказиш”га таслим бўладиган билим.

 

Сизнинг интуициянгиз адашмаслигини истайсизми?

Фақат тўғри қарор қабул қилишни истайсизми?

Норбеков соғломлаштириш масканида “Интуицияни машқ қилдириш” курсини ўтанг.

“Интуицияни машқ қилдириш” курси ўзининг табиий имкониятларини очмоқчи, интуициясини ички билим даражасига етказишни хоҳловчилар учун.

 

Курсда нималар рўй беради?

 

Сезувчанлик даражасини кучайтирамиз. Тингловчилар ҳис ва қабул қилиш, ҳамда инсон имкониятларини сезиларли ҳолда кучайтирувчи махсус машқлар бажарадилар.

Ҳақни ноҳақдан ажратишни ўрганамиз. Бу ноёб услубиётни ўзлаштиргач, сиз ҳатто чин бўлмаган энг майда ишорани ҳам ажрата оладиган бўласиз. Бунинг аналогини ҳеч қаерда учратмайсиз.

Салбий ҳиссиёт ва ташвишланишлардан озод бўламиз. Гумон, ўз кучига ва қарорларга ишончсизлик бизни ўтмиш воқеалар гирдобидан чиқишимизга тўсқинлик қилади. Ҳиссиётларимиз келажагимизни белгилайди, эртанги кунимиз қандай бўлиши ҳозирги ҳиссиётларимизга боғлиқ.. “Интуицияни машқ қилдириш” курсида сиз ҳиссиётларни назорат қилиш, уларни бошқаришни ўрганасиз. Бунинг учун махсус машқлар мавжуд.

Қарор қабул қилишда масъулиятни ўз зиммамизга олишни ва атрофдагиларнинг фикрига боғланишдан ҳалос бўлишни ўрганамиз.  Қандай тушуниш мумкин, ички сезгингиз айнан шундай қилиш кераклигини маслаҳат бераяпти, бошқа ҳеч қанақасига эмас? Нима қилиш керак: интуициянгиз бир нарсага оёқ тираб олган, атрофдагилар эса бошқасига? Хоҳишларимизда қандай қилиб адашмаслик керак? Бу каби барча саволлар тренингда кўриб чиқилади.

 

Курс ўқитувчилари ва тингловчилар интуицияни ривожлантиришга йўналтирилган машқлар нафақат ички сезгининг кучини, балки унинг бехато ишлашини ҳам сездилар. “Акс таъсир” – қалб ва тафаккурнинг янада кенгайган янги имкониятлари, инсонларни ажрата билиш, сезиш ва кузатиш билимидир. Тан олинг, бу жуда фойдали билимлар. Улар битирувчиларга ҳар куни ёрдам беради.

 

“Интуицияни машқ қилдириш” курсини ўтинг ва сиз:

 

Ички сезгига таяниб бехато, тез ва тўғри қарор қабул қилиш

Таклиф этилган вариантлар ичидан энг яхшисини эзилиб ўйлашларсиз танлаш

Ёлғонни ҳақиқатдан саноқли сонияда ажратиш

Истеъдодларингизни ажратиш ва уларни ривожлантириш. Сиз балки ўзингиз ҳам билмаган ижодий имкониятларингизни юзага чиқарасиз

Ўз мақсадларингизни аниқ кўриш, уларга эришиш ва ўз тақдирингизни бошқариш

Ҳаётингизда содир бўлаётган барча воқеаларни назорат қилиш, сизга керакли воқеаларни режалаштириш

 

Интуицияни ривожлантириш қанча туради?

Хато қилмаслик учун қанча тўлашга тайёрсиз? Ҳар қандай саволга тўғри жавобни аниқ билиш учун?

Қарорлар ҳар хил бўлади, аммо бизнесда ёки шахсий ҳаётдаги хато қарор жуда қимматга тушади!

Сиз ҳалиям ўйлаяпсизми? Ўз интуициянгизга қулоқ тутинг. Эҳтимол, ички сезгингиз бу курсни ўтишингизни маслаҳат бераётгандир.

Faylasuf

Ishonish qiyin ko’z bilan ko’rmagandan keyin!!! Lekin hayot g’aroyibotlarga, mo’jizalarga to’la-ku!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Leave a Reply

Fayl tanglanmagan