Соғломлаштириш курси II – босқич

Соғломлаштириш курси II – босқич

Иккинчи соғломлаштириш курси

10 кун 4 соатдан

Ҳеч бир инсон билимингиз тонгида мудроқ ётган нарсадан ортиғини кўрсатмайди. Хатто эҳром соясида шогирдлари қуршовида бораётган устоз ҳам уларга донишмандлик эмас, фақат ишонч ва муҳаббатли бўлишни совға қилади. Агар у чиндан доно бўлса, сизни ўз донолиги уйига таклиф қилмайди, фақатгина сизни ўз ақлингиз сарҳадларига элтади.

Ҳар биримизни табиат қандай табиийлик ва уйғунликда яратган бўлса, ҳаёт унга ўз созлашларини киритади. Асосий қатламлар болаликда, оилада йиғила бошлайди. Бу ерда ўзнинг табиий моҳиятининг унутиш осонроқ. Кейин эса болалар боқчаси, мактаб ва бошқа тизимлар, ҳаммаси ўз дастурлари, кўниктирмалари билан бизни шакллантиради. Мана шулар билан тўлган инсон ҳаётга ўзидан, моҳиятидан анча йироқлашиб кетган ҳолда намоён бўлади.

Фақат саноқлиларгина ўз табиийлигини асраб қолади. Бу мўъжизакор инсонлар ўз ихтиро ва кашфиётлари, очилган истеъдодлари билан дунёга танилиб бўлганлар. Қолганлар эса “ҳамма қатори”, ўзлигини йўқотиб яшашмоқда.

Ҳар бир инсонда – жуда катта, кўп қиррали истеъдод яширинган. Кўпинча бу уйқуда, баъзан бир уйғониб кўринганида, ҳаётнинг бошқа томонлари ҳисобига бу истеъдодга кўз юмиб кетилади. Қалбдаги уйғунлик истеъдодларни ривожланишига шароит яратади. Ҳаёт шунда сермаҳсул, серқирра бўлади. Бахтиёр қалб ўз атрофида меҳр муҳаббатни, бахтни шакллантириб уларни тўлдирганича ёнидагиларни ҳам очилишида қўллаб қувватлайди, ҳимоялайди. Бутун олам уйғунлигига эришади.

 

Курсдан мақсад:

Соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тасаввурларни соғлик, омад ва бахт сингари ажратиб бўлмас қисмлар каби шакллантириш;

Иммунитетни мустаҳкамлаш;

Жисмоний ҳолат, ҳаётий тонусни тиклаш;

Ҳиссиётларни бошқариш, асабларни мустаҳкамлаш қобилиятларини ривожлантириш;

Феъл–атвордаги етакчиликка олиб борувчи, омад, саломатлик ва ўз ўзини камолга етказиш хислатларини шакллантириш;

Мақсадлар қўйиш ва уларга етиш қобилиятларини шакллантириш;

Ҳаёт тарзини яхшилаш.

 

Дастур ичида:

Мушаклар гимнастикаси;

Нафас гимнастикаси;

Ҳиссиётлар билан ишлаш;

Муносабатларни созлаш;

Мақсадларни созлаш;

Вужудда феъл–атвор қирралари билан ишлаш;

Ички аъзоларнинг ҳолатига жавоб берувчи энергетик меридианларни фаоллаштириш ва бошқариш;

Интуицияни ривожлантириш;

Ҳар бир тингловчининг аниқ муаммоси бўйича алоҳида комплекс ишлаш;

Бўлажак хукмдорлар қонуни – ҳаётнинг барча томонларини яхшилашга йўналтирилган ишлар.

 

Ўзингизга қулоқ солинг ва ўз бахтли ҳаётингизни қуриш учун муҳим бўлган асбобларни танланг. Бу курсда мустақил, ўзига хос бўлган ишлар кўп. Бундан ташқари, мазкур курс ўқитувчи раҳбарлигида ўзи учун энг фойдали машқларни яратиш имкониятини тақдим этади.

 

Men ushbu sayt borligidan juda mamnun bo’ldim. Sizlarga bir savolim bor M.Norbekov markazining online kurslari ham bormi? Markaz faoliyatiga omad!:-)

Leave a Reply

Fayl tanglanmagan