Умуртқа поғонасини тиклаш курси

Умуртқа поғонасини тиклаш курси

“Умуртқа поғонасини тиклаш”

 

3 кун 2 ярим соатдан

 

Ҳозир умуртқа поғонангиз қай аҳволда? Сизни 5-6 см ўсишингиз учун,  кайфиятингиз аъло бўлиши учун, танангизнинг ҳамма аъзолари швейцар соатидек ишлаши учун – ўзингиз учун атиги 15 дақиқа вақт ажратсангиз кифоя. Мазкур курсда биз сиз билан бажарадиган машқлар оддий бадантарбия эмас, бу жисмоний тарбия ҳам эмас. Улар умуртқа поғонасини асл ҳолига келтириш учун ишлаб чиқилган махсус ҳаракатлар. Бу машқлар умуртқалараро ҳалқаларнинг жой-жойида туриши учун, қадам ташлашингиз балетчиларники сингари енгил бўлиши учун, хотирангиз ҳам аввалги ҳолатига қайтиши учун, дунё нақадар гўзал эканлигини ҳис этишингиз учун ҳам керак.

Яхши кайфият хосил қилишни ҳам, ҳаётни ижобий томонга шакллантиришни ҳам, атроф-олам билан муросага келиб яшашни ҳам, ҳаммасини оддий нарсадан бошлаймиз – умуртқа поғонаси устида ишлашдан.

 

“Умуртқа поғонасини тиклаш” курсини ўтгач, сиз:

 

Мустақил равишда жисмоний ва руҳий саломатлигингизни тиклашга;

Умуртқа поғонангизнинг эластиклигини тиклашга;

Асаб тизимингизни меъёрлаштиришга;

Вужудингизда умуртқа поғонаси билан боғлиқ барча муаммоларингизни енгишга;

Вужудингизнинг иммун ва бошқа тизимларини қаршилигини кўтаришга;

Тўқималар тикланиши ва ёшаришнинг тезлашган жараёнини ишга туширишга;

Аҳволингиз,  ҳиссий ҳолатингиз, умумий тонус ва меҳнат қобилиятингизни яхшилашга;

Натижаларга эришиш ва уларни ушлаб қолишга;

Касалликнинг асосий сабабларини кўришга;

Хасталик олдидаги ёки ечимсиз вазифалар олдидаги қўрқувни енгишга;

Теварак оламни тўғри қабул қилишга эришасиз.

 

Ўз устингизда ишлашга тайёрмисиз?

Унда бошладик…

Leave a Reply

Fayl tanglanmagan