Катталар ва болалар учун малакали психолог маслахати.

Катталар ва болалар учун малакали психолог маслахати.

21-04-2015

Агар сизнинг хаётингизда ўзингиз мустақил еча олмайдиган  муаммолар пайдо бўлса, бизнинг марказимиздаги психолог маслаҳатидан фойдаланинг.

Қуйидаги ҳолатларда малакали психолог ёрдамидан фойдаланишингиз мумкин:

Болалар тарбиясидаги қийинчиликлар, улар билан тил топишиш йўллари, ота-она ва болалар орасидаги келишмовчиликлар,  улғайган фарзандларлар билан муносабатлар;

Оилада ажрашишдан кейинги қўллаб қувватлаш, оиладаги муаммолар, яқин инсонингиз билан тушунмовчиликлар, сабабсиз келишмовчиликлар, хиёнат, ажралиш, йўқотишда;

Ишдаги, бизнесдаги қийинчиликлар, ҳамкорликдаги  келишмовчиликлар, бошлиқлар билан келишмовчиликлар, бизнес ишидаги муаммолар;

Шахснинг ички муаммолари, ички зўриқишлар, ноқулайликларни ҳис қилиш, қўрқув, хавотир,ёлғизликни ҳис қилиш, психологик зўриқишлар, ўзидан нолиш, қизиқишларнинг йўқолиши;

Ҳар бир ёшдаги эмоционал ўзгаришлар, хотира пастлиги, фикрлашдаги, онгдаги муаммолар, ўзгалар билан муносабат қуришдаги қийинчиликлар.

Мархамат қилиб қуйидаги телефон рақамлари орқали психолог маслаҳатига ёзилишингиз ва қўшимча маълумотлар олишингиз мумкин: (071) 276-44-59, 276-28-89, (95) 195-65-97.

 

Leave a Reply

Fayl tanglanmagan