Якка тартибдаги машғулотлар

Якка тартибдаги машғулотлар

14-01-2015

“Эртадан бошлаб бадантарбия билан шуғулланаман, эртадан машқларни бажараман, парҳез тутаман, кечки олтидан кейин энди овқат емайман, эрталаблари туриб югураман, чекишни ташлайман….” Вақти вақти билан кўпчилигимизда шунақа хаёллар бўлади. Шундай эмасми? Ва шу тарзда ҳар куни ……Мана эртанги кун ҳам етиб келди…..Иш, бизнес, тижорат, болалар, мактаб, болалар боғчаси, магазин, бозор… жуда борса ҳафтасига 1 ёки 2 маротаба фитнес ёки бассейнга борамиз (бу жуда аъло, лекин ҳаммада ҳам шундай эмас)….кеч тушди…. ва уйқудан аввал (бу биринчи марта эмас) қатъиян ўзингизга эртага “янги ҳаётимни бошлайман” деб ваъда берасиз….Лекин уйғонганингизда яна БУГУНги кунда эканингиз маълум бўлади! Эртага эса ҳечам келавермайди……Доим янаям муҳимроқ ишларимиз чиқиб қолади, катта шаҳарнинг телбасимон ритмидан чарчаган танамиз эса секин секин йиллар домига илиниб турли касалликларга чалиниб бораверади.
Балким соғайишингиз ва хуш кайфиятингизни ўзингиз режалаштиришингизни бошлаш вақти келгандир?
Бунинг учун бизда ҳамма шароит муҳайё!
Якка тартибдаги машғулотларнинг қатор афзалликлари бор:
• Машғулотларни ўзингиз режалаштирасиз!
• Машғулот дастури сизнинг муаммоларингиз, истакларингизни, танангизни хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузилади.
• Машғулотлар сиз учун қулай бўлган вақт ва жойда ўтказилади.
• Сиз соғлигингиз, шахсий камолотингиз, қарама қарши жинс билан муносабатлар, болалар ва ота-она билан муносабатга тегишли масалаларингизни ҳал этасиз.
• Ҳаётий масалаларингизни ҳал этишда комплекс ёндашув қисқа вақт ичида (10 кундан 15 кунгача) Сизга ҳаёт лаззатини ва соғлигингизни қайтаришда кўмаклашади.
Якка тартибдаги машғулотлар фақат олий тоифали, М.С.Норбеков соғломлаштириш марказида кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилади.
Барча савол ва шарт шароитларни биринчи бепул консультацияда муҳокама этишингиз мумкин.

Leave a Reply

Fayl tanglanmagan