Терининг тез регенерациялашуви

2019-01-26 02:24 125 0

Бугунги кунда қисқа фурсат ичида тери қопламини тиклашга имкон берувчи кўплаб услублар мавжуд. Бундай  услублар тери куйишида, терининг катта қисми жароҳат  олган бўлса, уни даволашда муҳим аҳамиятга эга. Ундан ташқари тери регенерациясининг янгидан-янги ютуқларидан, тери касалликлари ва нуқсонлари билан тўқнаш келган косметолог ва дерматологлар ҳам  фойдаланишади.

  • Терини кўчириб ўтказиш – зарар кўрган ёки йўқолган терининг ўрнини тиклашнинг энг тез усули. Мутахассислар беморнинг ўзидан олинган тери парчаларидан, шу билан бирга донорлик трансплантати ёки ўрнини босувчи синтетикалардан фойдаланишади.
  • В гуруҳидаги витаминлари бўлган кремлар, спрейлар ва геллар (бепантен, пантенол, пантесол) ва метаболизмни фаоллаштирувчи (актовегин, солкосерил, метилурацил, неотигазон, облекоп, репарэф) кабилар ҳам тери янгиланишини яхшилайди.
  • Аппаратли косметология ҳам терининг тез янгиланишига ёрдам беради. Лазерли даволаш ва вакуумли массаж ташқаридан таъсир қилади. Ультратовушли ионофорез, биоревитализацияларни регенерацияловчи стимуляторни терига киритишда фойдаланилади.
  • Терини тез регенерацияловчи халқ воситаларидан – бу лиман балчиғи, қизилпойча (зверобой), қончўп (чистотела), зубтурум (подорожник) ва иттиканак (череда)  экстракти ва дамламаси. Бу шифобахш воситалардан дори-дармонлар бўлмаган ўтмиш даврларда кўпчилик аждодларимиз муваффақият билан фойдаланишган.  

0 изохлар



Изох қолдириш


Copyright © Norbekov.uz 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт яратувчиси Usayt