Интуицияни тинглашни қандай ўрганиш мумкин?

2019-02-15 07:56 251 0

Интуициямизни тинглашни ўрганиш – тўғри қарор қабул қилиш томон қўйилган бехато қадам. Биз ахир ҳар куни танлаш муаммоси билан тўқнаш келамиз, келгусида бизнинг ҳаётимизга сезиларли таъсир қилиши мумкин бўлган вазифа ва ҳатти-ҳаракатларимизни ўйлаб кўрамиз. Янги иш берувчининг таклифини қабул қилсаммикан? Бу эркакнинг табассусига жавобан мен ҳам жилмайсаммикан? Бу самолётда учсаммикан? Бу одамга ишонса бўлармикан?  

Биз ҳаёт анча серқирра эканлигини тушунмаган ҳолда, ички овозимизни эшитишни ҳам истамасдан, масалалар ечимини топган бўламиз, доим ақлимизга қулоқ тутганча,  фактларни таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Агар уни фақат рационал тарзда  қабул қилсангиз у кутилмаган, сюрпризларга тўла. Лекин барибир кутилмаган, тўсатдан, бехосданларни олдиндан кўра билиш мумкин – агар сезгингизга ишонсангиз.

Юрак билан тинглаш

Қандай қилиб интуициямизни тинглаш ва унинг сигналларини адаштирмай ажратиб олиш мумкин – бу истаган соҳа вакиллари учун муҳим савол. “Интуициясиз шифокор муваффақиятга эриша олмайди” деган эди Парацельс. 

Бу муваффақият билан бизнесини юритаётган ишбилармонга ҳам, олийгоҳда устозлик қилаётган домлага, руҳшуносга, терговчига, спортчи, сотувчи ва ҳайдовчига ҳам тегишли.

Қандай касб эгаси бўлишингиздан қатъий назар олтинчи сезги сизга ёрдам беради, касбингизни илгари ўрганилмаган янги қирраларини топиш ва уни ривожлантириш имконини беради. Бу эса табиийки ўз навбатида қарор қабул қилишда фақат рационал исботдан фойдаланиб иш кўрувчилар олдида инкор этиб бўлмайдиган устунликка эга бўлиш имконини беради. Интуициянгиз аллақачон у ёки бу вазиятда ҳаммаси сиз учун ижобий тарзда ҳал бўлиши учун қандай йўл тутишингиз кераклигини  яхши  билади.

Интуицияни ривожлантириш мумкин

Энди фақат қайси ҳолатда сизнинг ички овозингиз – бу тўғри йўлдан адаштирувчи қўрқув, ўзига ишончсизлик, қайси ҳолатда эса ҳеч қачон адашмайдиган ва доим хатосиз, тўғри йўлни кўрсатувчи сизнинг ҳақиқий олтинчи сезгингиз эканини адашмай таниб олишни ўрганишингиз қолди холос. Бу масалани ечимини топишда эса сизга Интуицияни ривожлантириш курслари ёрдам беради.

Тажрибали мутахассислар ўрганиб олишга ва муваффақият билан амалда қўллашга ёрдам беришади:  

  • ҳамсуҳбатингизни ҳатти-ҳаракатидаги нозик томонларни ажратиб олишга ва унинг ҳиссиётларини илғаб олиш имконини беради. Сизни сўзлар ёки тўқима тасаввурлар ёрдамида алдаш ёки чалғитиб адаштириш жуда қийин;  
  • одатда тўғри қарор қабул қилишда халақит берувчи ишончсизлик ва шубҳалардан халос бўлишга ёрдам беради; 
  • ўзида зийраклик, сезгирликни, олдиндан кўра олишни ривожлантириш; 
  • ўзингизни қайси соҳада ижодкорлик салоҳиятингизни тўлиқ намоён эта олишингизни ҳис қила олишга ёрдам беради.  

Интуицияни ривожлантиришга йўналтирилган энг самарали курслар, бу М.С.Норбеков маркази мутахассислари томонидан ўтказиладиган “Интуицияни машқ қилдириш” курсларидир. Бу машғулотлардан кейин ривожланиш учун кучли туртки олган сизнинг интуициянгиз сизга ва сизнинг муваффақиятли келажагингизга хизмат қилади. Агар Интуицияни ривожлантириш машғулотларига қатнашишга қарор қилган бўлсангиз, бу танлаган йўлингиздаги ҳозирча ягона тўғри йўл эканлигига ишончингиз комил бўлиши мумкин. Чунки энди “Интуицияни қандай тинглаш мумкин?” деган савол олдингизда ҳеч қачон кўндаланг турмайди.

0 изохлар



Изох қолдириш


Copyright © Norbekov.uz 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт яратувчиси Usayt