Кўзойнакдан қандай қилиб бутунлай қутулиш мумкин

2019-02-15 19:27 1729 13

Кўзойнак тақишга мажбур бўлган инсонлар, бир умр ноқулайлик ҳис қилишади. Улар кўриш қобилиятини яна тиклаш, яхшилаш учун ҳамма нарсага тайёр, лекин кўзойнак ва линзалардан қандай қутилишни билишмайди. Жарроҳлик амалиёти ҳар доим ҳам тўғри келавермайди, дори-дармонлар доим ҳам ёрдам беравермайди. Ундан ташқари жарроҳлик амалиётини қўллашга қарор қилишнинг ҳам ўзи эмас. Ҳар бир жарроҳлик амалиёти бирор бир хавф хатар келтириши мумкин бўлишидан ташқари, муолажадан “роҳатланиш” ҳам арзонга тушмайди.

Шундай бўлса-да, баъзи ҳолларда одамларнинг ўзлари шу каби азобларга ўзларини гирифтор этар эканлар, бошқача йўл тутиш мумкин эканлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Аслида эса улар учун кўзойнакдан бутунлай халос бўлиш ҳеч гап эмас, бунинг учун фақатгина тўғри йўлни танлашса бас, масалан, кўриш қобилиятини тиклаш курсларига қатнашиш. 

Нима учун одамлар кўзойнак тақишади ва ундан қутулиш мумкинми?

ўзни созловчи мосламадан қандай қутулишни тушунишдан олдин, нима учун одамлар кўзойнак тақишини аниқлаштириб олишимиз керак.  Баъзи бир кўз хасталикларида кўзойнак тақиш учун зарурат бор, шу билан бирга офтальмолог шифокорда даволаниш учун ҳам. Лекин баъзан кўзойнак ва линза ёрдамида кўзни созлаш чораси мутлақо ўзини оқламайди, аксинча вазиятни янада оғирлаштиради.

Битта ёши улуғ, илмий даражалари бор, тажрибаси катта кўз шифокори, – Ер юзидаги барча инсонлар бир хилда кўра олмайди. Кимдир малла, кимдир қорасоч, кимдир баланд, яна бири кучлироқ,  учинчиси эса уддабурон ва чаққонликда ҳаммани доғда қолдирадиган. Лекин бу ҳеч кимни ҳайратга солмайди, бу ҳолатни касаллик деб ҳисобламайди ва уни даволашга ҳаракат қилишмайди. Нима сабабдан ҳаммани ўртача кўрувчиларга мослаштирилган жадвал орқали текшириб, барчани шу меъёр билан солиштиришга уринишади? – деганди.

Ҳозирги кунда инсондаги еттита сезги аъзоси маълум. Уларнинг анализаторлари турли хил сезувчанликка эга ва уларнинг бошқарув пульти – мия – ўзига хос афзалликга эга. Бирор сезги аъзосининг етарлича сезувчанликка эга эмаслиги, дарҳол бошқа сезги аъзосининг ҳисобига тўлдирилиши аллақачон исботланган. Шу тариқа организм ўзидаги сезги танқислигини компенсация қилиб боради. Қоидага биноан бу ўзига хосликда улкан ижодкорлик ва шахс сифатида шаклланиш потенциали жойлашган. Лекин одамларнинг ўзи кимлардир ўрнатган стандартларга мослашишга ҳаракат қилиб буни сўндириб қўйишади. 

Сир шундаки, бир бора кўзойнак таққан одам, энди ундан ҳеч қачон қутула олмайди ва ўзини кўриш қобилиятини тиклаш имконидан маҳрум қилади. Ундан ташқари қатор ҳолатларда линза ёки кўзойнакни таққан одамнинг кўриш қобилияти пасайишда давом этади.

Кўриш қувватининг ўткирлиги нимага боғлиқ ва кўзойнакдан қандай қилиб бутунлай халос бўлиш мумкин?

Кўриш қувватининг ўткирлигини инсон кўзидаги иккита линза белгилайди: кўз гавҳари ва шишасимон танача. Шишасимон таначанинг шакли туғилганда қандай бўлса шундайлигича қолади, кўз гавҳари эса гавҳарни ўраб турувчи киприк мускули ҳисобига ўзининг эгрилигини ўзгартириши мумкин, бу мослашувчан механизм кўзларимизга ўзидан турли масофада бўлган нарсаларни аниқ ва тиниқ кўриш имконини беради.

Кўзойнакдаги шишанинг вазифаси катталаштириб кўрсатиш бўлгани учун, унинг холис ёрдами туфайли кўз мушаклари маза қилиб ишдан озод бўлади.  Натижада кўзойнак таққан одам деярли ундан халос бўла олмайди. Чунки ишсиз қолган мушаклар вақт ўтиши билан кучсизланиб бораверади, кўриш эса ёмонлашишда давом этади. Бора-бора эски линзалар тўлақонли созлаш вазифасини бажара олмайди ва уларни янгиси билан алмаштирилади, яъни диоптриси каттароғига. Шу тариқа боши берк кўча ҳосил бўлади. .

Шу билан биргаликда кўзнинг кўриш қобилиятини ўткирлаштирувчи, кўзойнакдан бутунлай қутулишга ёрдам берувчи жуда оддий лекин ҳақиқатдан ҳам амалий натижа берадиган усуллар мавжуд.  

Кўз нурини дори-дармонларсиз, қимматга тушувчи жарроҳлик амалиётисиз  тиклашга интилаётганлар ва  ҳамма нарсани кўзойнаксиз ва линзасиз ҳам аниқ ва тиниқ кўришни истовчилар учун М.С.Норбековнинг “Кўриш қобилиятини тиклаш” курслари мавжуд. Кўриш қобилиятини тиклаш курсларида сиз махсус машқлар ёрдамида амалий натижаларга эришасиз, шу билан биргаликда тўғри овқатланиш ва бутун организмни соғайтириш ҳақидаги маслаҳатларга ҳам эга бўласиз. Сиз кўриш қобилиятини сезиларли равишда  яхшилаб олиш билан бирга ёш ўтиши сабаб узоқ ва яқинни кўра олмай қолиш муаммоларини ҳам бартараф қилишга эришасиз ва ниҳоят кўзойнакдан буткул халос бўласиз. 

13 изохлар

1.Uchqunbek

Ноябрь 09, 2019  19:58

Kurs qachon boshlanadi

2.Хуршида

Октябрь 31, 2019  00:56

Куз

3.Хуршида

Октябрь 31, 2019  00:54

Астикматизмни тугри даволаш учун нима килиш керак

4.sherzod

Октябрь 27, 2019  12:08

Qachon mashhulotlar boshlanadi?

5.Хайрулло

Август 17, 2019  18:56

Кузнинг куриш кобилиятини тиклаш курси качон бошланади. Тиклаш курсида интернит оркали масофадан туриб машклар бажариш имконияти борми.

6.Дильфуза

Август 04, 2019  23:13

Мен бул курска катнасыуды калеймен

7.kyov

Июнь 25, 2019  14:51

man bu kursga qatnashdim foydasi bulmadi.hali ham ochki taqaman.hammasi 1 tiyin

8.гулнора

Май 24, 2019  17:36

куриш кобилиятини яхшилаш машкларини кандай ургансам ёрдам берсангиз



Изох қолдириш


Copyright © Norbekov.uz 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт яратувчиси Usayt