Қандай қилиб бахтли аёл бўлиш мумкин: кичкина сир-синоатлар

2019-02-15 08:09 1880 3

Бахтли аёл бўлиш дегани нимани англатади?  Ўзини қонуний равишда бахтлиман деб ҳисоблайдиган бу аёл ким? Замонавий жамият вакиллари қуйидаги вариантларни таклиф этмоқда – унинг катта уй-жойи бўлиши керак, бир дунё кийим-кечаги, ўзининг машинаси, обрўли фитнес-марказга бориш учун абонементи ва бу аёл эркакшода, тажовузкор ҳатти-ҳаракат эгаси бўлиши керак.

Ҳамма нарса бор... фақат бахтдан ташқари

Бундай замонавий аёлнинг оилавий моделида эр бор бўлиши мумкин, балки бўлмаслиги ҳам мумкин. Агар у бор бўлса, унинг энг асосий вазифаси бу аёлни моддий таъминлаши керак холос. Бу унинг биринчи навбатдаги вазифаси. Фарзандлар эса бундай аёлни қувонтириши керак, чунки бу нарса уни бахтли қилади. Ўзини бахтини қуришга шу зайлда ёндашишнинг эҳтимол ёмон томони йўқдир, лекин барибир бу нарсалар қачондир тўлиқ қониқишга олиб келиши даргумон. Ва бу ҳолатнинг бошқа вариантларини ҳам кўриб чиқамиз.  

Янги буюмдан олинган қувонч жуда ўткинчи, чунки худди шу нарсани, ёки ундан ҳам яхшироғини эртасига бошқа хонимда учратиш мумкин. Ишдаги лойиҳа ниҳоялаб бормоқда, сиздан домий равишда янги мукаммаликларни кутишмоқда. Эр кўпинча уйга чарчаган ва асабийлашган ҳолда қайтадиган бўлиб қолган, болалар эса сизни қувонтиришни ҳатто хаёлларига ҳам келтиришмайди, аксинча ҳамма нарсани атайлаб тескарисини қилаётгандек. Шунақаси ҳам бўладики, бир қарашда бу аёлда ҳаммаси жойидадек, ҳасад қилгудек ташқи кўриниш,  иш борасида ҳам мансаб пиллапоясидан фақат олдинга қараб кетяпти, шахсий квартира, лекин нима учундир эркаклар унинг ҳаётида узоқ  ушланиб қолмайдилар. Эртами кечми барибир савол туғилади – аёллик бахти, у қанақа бўлади? Агар кўпчилик оммавий ахборот воситалари бизга аёллик бахти айнан шундай бўлиши керак деб кўрсатишга уринаётган қолипли бир хилликни ҳисобга олмаганда, ҳақиқатдан ҳам аёллик бахти нима?

Бахтли бўлишни ўрганиш – мумкин

Қандай қилиб бахтли аёл бўлиш мумкин деган саволингизга сиз М.С.Норбековнинг “Бахтли аёл сирлари”  номли курс машғулотларида жавоб топа оласиз.

Аёллик назокатини ривожлантириш курслари ўзининг шахсий йўлини топишни истаган, ўзлигини англашни ва ўзлигини қабул қилишни, ўзининг потенциали ва нималарга қодир эканлигини англамоқчи бўлган  аёлларга тавсия этилади. Ахир айнан мана шулар аёлни ҳақиқатдан бахтли қилади. Биз сизга қуйидаги саволларингизга жавоб топишингизда ёрдам берамиз:

  • қандай қилиб айнан сизга тўғри келадиган эркакни топиш ва у билан уйғунликка йўғрилган, барқарор никоҳга олиб келувчи муносабатни бошлаш;
  • эркакларни тушунишни ўрганиш, шу билан бирга қайси эркак вақт кетказишга арзийди, қайси бири эса арзимаслигини аниқ билиш учун интуицияни қандай ривожлантириш мумкин;
  • қандай қилиб ўзингиздаги эҳтирослилик ва жозибадорликни ошириш мумкин;
  • қандай қилиб ўзига бўлган ишончга эга бўлиш ва ўзини нималарга қодир эканлигини намойиш этишдан чўчимаслик;
  • ўзини ҳурмат қилишни ўрганиш, ўзини хафа қилдириб қўймасликни ўрганиш;
  • аёллик латофатини ошириш, буни ҳис қилиш ва бу қирраларини ўзининг фойдаси йўлида ишлата билиш;
  • ўзидаги ижодкорлик дебочасини топиш ва ҳаётини янада мазмунли ва қизиқарли бўлишини таъминлаш учун қайси соҳада ўзини ривожлантиришда давом этишга арзийди. 

Курс ўқитувчилари шу билан бирга қандай қилиб жисмоний жозибадорликни ошириш мумкинлиги ҳақидаги билимларини сизлар билан бажонидил баҳам кўришади.

Аёллик назокатини ривожлантириш курсларига қатнашишга қарор қилган бўлсангиз, сиз ташқи жозибадорликка эга бўлган, шу билан бирга юрагида бахт ва уйғунлик ҳукм сураётган, ўзига ишонган аёл эканлигингизни ҳис қилишингиз мумкин. Бахтли аёл бўлиш – бу жуда осон!

3 изохлар

1.Dilfuza

Август 15, 2019  18:22

Baxtli ayol sirlari kursiga yozilmoqchiman

2.Dilfuzs

Август 15, 2019  18:22

Men baxtli ayol siri kursiga yozilmoqchiman

3.Parvina

Март 28, 2019  16:33

Oz qorquvini yengmoqci bolgan amo yana wu qorquvga tuwb qomaslik ucun nma qiliw kere



Изох қолдириш


Copyright © Norbekov.uz 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт яратувчиси Usayt